Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори


Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Конс­титуциясининг 85-моддаси 6-бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарор қилади:

Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, чуқур билимли ва замонавий касб-ҳунарга эга малакали кадрлар тайёрлаш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан мукофотлансин:

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби”

Кдирниязов Мухаммед-Шарип — Қорақалпоқ давлат университети “Археология” ­кафедраси профессори

Абдуллаева Яхшибека Атамуратовна — Нукус давлат педагогика институти ижтимоий фанлар кафедраси мудири

“Қорақалпоғистон Республикаси

халқ ўқитувчиси”

Хўжамуратова Санобар Исмаиловна — Амударё тумани 40-сонли мактаб директори

Цой Наталья Геннадиевна — Нукус шаҳри 32-сонли мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими

ходими”

Ниязимбетова Кулшат Кошкарбаевна — Мўйноқ тумани 17-сонли умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси

Юсупов Маматжон Джумабаевич — Тўрткўл тумани 18-сонли мактабнинг математика фани ўқитувчиси

Хайитбаева Мериям — Нукус шаҳри 1-сонли мактабгача таълим муассасаси методисти

Дошетова Лариса Атабаевна — Кегайли тумани 7-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар

мураббийси”

Сейтназарова Инжайим Ержановна — Қорақалпоқ давлат университети “Қорақалпоқ тил билими” кафедраси доценти

Асанова Айша Матякубовна — Тўрткўл индустриал педагогика касб-ҳунар коллежи инглиз тили фани ўқитувчиси

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси Раиси    М.Ерниязов

Нукус шаҳри, 28 сентябрь 2018 йил