Таълимни баҳолашнинг янги усуллари


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вакиллари ва Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришга йўналтирилган  таянч мактабларининг тренер-ўқитувчиларидан иборат гуруҳ таълим сифатини баҳолаш борасидаги “PISA” халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш, олинган тажрибаларни ўргатиш мақсадида Элликқалъа туманидаги 22 ва 61-сонли умумтаълим мактабларида ўқув семинари ўтказишди.

Тадбирда тренерлар томонидан баҳолаш мезонлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди. 

Семинарда иштирокчиларга глобал ўзгаришлар даврида таълим сифатини баҳолаш тизимининг ривожланиш босқичлари, ўқувчиларнинг  саводхонлигини баҳолаш, хал­қаро тадқиқотлар методологияси ва баҳолаш мезонларидан миллий ўқув-тематик ва ўлчов материалларини яратишда фойдаланиш каби муҳим мавзуларда дарслар ўтилди.