Чимбой туманида Президентимизнинг шу йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ҳудудий конференцияси бўлиб ўтди.
Онлайн конференция “Янгиланган Ўзбекистоннинг ривожланишида маданият ва санъатнинг ўрни” мавзусида ўтказилиб, унда туман Маданият бўлимларига қарашли марказлар фаолиятининг иш самарадорлигини ошириш, уларни етук кадрлар билан таъминлаш, ёшларни марказлардаги тўгаракларга жалб этиш, маданий мерос объектларини тарғиб этиш бўйича атрофлича сўз юритилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.
