Жорий йилда “Қорақалпоқ балиқ саноат” МЧЖ томонидан умумий баҳоси 16 миллиард сўмлик интенсив усулда балиқ етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилган эди. Бунинг учун корхонага 1,3 гектар ер майдони ажратилди. Маблағларнинг 7 млрд. сўми қурилиш ишларига, 9 млрд сўми асбоб-ускуналар учун сарфланди.
Корхона сентябрь ойида ишга туширилган бўлиб, унда 35 та янги иш ўрни яратилди. Ҳозирги пайтда дастлабки натижалар кўзга ташланмоқда.
— Лойиҳанинг йиллик қуввати жуда катта. Инкубация цехида 50 миллион дона балиқ личинкаларини олиш мумкин, — дейди “Ўзагроинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бош инспектори Т.Тўлепбергенов.
2500 тонна балиқни қайта ишлаш орқали балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Шунингдек, 1000 тонна балиқни сақлаш ҳажмига эга музлатгичлар ўрнатилган.
