Конституция байрамига бағишланди


Нукус шаҳридаги 17-сонли умумтаълим ­мактабида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Асосий қонунимиз — осойишталик ва фаровон ҳаётимиз асоси” ­шиори остида шахмат бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси шахмат федерация­си билан биргаликда ташкил этилган тадбирнинг асосий мақсади ўқувчиларни Конституция ва қонунларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спортни кенг тарғиб этишдан иборат.

Иштирокчилар турли ёш тоифалари бўйича ўзаро куч синашди.

Мусобақа якунида Р.Султанов биринчи, М.Сапаров иккинчи, А.Азатов учинчи ўринларни эгаллаган бўлса, қизлар ўртасида Б.Хўжамуратова биринчи, Д.Мустафаева иккинчи, А.Утегенова учинчи ўринга муносиб деб топилди.  

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.