КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги ҳамда «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан юртимиз равнақи ва тараққиётига, ҳудудларда сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ қорақалпоғистонлик соҳа ходимлари ҳам «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Байрам муносабати билан мукофотланганларга кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ўтказилган тадбирда бу йил қишлоқ хўжалиги, шу жумладан сув хўжалиги соҳаси учун катта синов бўлгани, ушбу қийин шароитда ҳам оғзибирчиликда меҳнат қилиб, деҳқонларимизнинг юқори ҳосил олишига замин яратган сувчилар меҳнатлари эътироф қилинди.

Тадбирда Қорақалпо­ғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Қуўаныш жарма» ирригация тизими бош­қармаси бошлиғи Хамид Реймов, вазирликнинг Сув ресурслари, гидрометрия ва диспетчерлик хизмати бўлими бошлиғи Усенбай Оразимбетов, Тахтакўпир туман ирригация бўлими экскаватор-машинисти Исмайл Мамутов, вазирликниг Қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича механизация базаси экскаватор-машинисти Гулимбай Бекниязовларга «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишонлари ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик сов­ғалари тақдим этилди.

Ғ.Отажонов.