Кам таъминланган оилалар эътиборда


Бугунги кунда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш борасида амалий чоралар кўрилмоқда.

Нукус шаҳридаги “Жеке терек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Гўзаллар” ҳамда “Доналар” кўчаларида истиқомат қилувчи аҳоли газ босими пастлиги сабабли газ тақсимлаш ускунасини янгисига алмаштириб беришларини сўраб Нукус шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилишди.

Мазкур мурожаат ҳудуд сектори ҳамда тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилиб, натижада янгидан РДБК-1-25 русумли газ тақсимлаш ускунаси ўрнатилди.  

Шунингдек, ҳудудда яшовчи кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга тадбиркорлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.