Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазмалар саройида «Камолиддин Беҳзод издошлари» миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танлови Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танлов якунида «Энг яхши миниатюра», «Энг яхши графика» йўналишларида ғолиблар аниқланди.
— Танловда 40 нафардан зиёд иқтидорли ёшлар ўзларининг 90 га яқин асари билан иштирок этди, — дейди Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ижрочи ходими Тоқтагул Утепбергенова. — Шундан энг саралари мамлакат босқичига йўлланма олди.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом топширилди. Тадбир доирасида танлов иштирокчилари асарлари кўргазмаси намойиш этилди.
