Нукусда партия боғи яратилди


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топганининг 26 йиллиги муносабати Нукус шаҳрида «Адолат боғи» яратилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда депутатлар, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этди. Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергенов йиғилганларни ушбу сана билан қутлади.

Жойларда “Адолат ҳар бир инсон учун!” шиори остида байрам тадбирлари ўтказилди.

Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади. Нукус шаҳридаги Юридик техникум қошида бўш ер майдонида боғ яратиш ташаббуси барча партия фаоллари томонидан қўллаб-қувватланди. Бундан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳисса кўшиш, ушбу эзгу фазилатни ёшларимиз қалбига сингдиришдан иборат.

Шу куннинг ўзида янгидан ташкил этилган партия боғига яхши ниятлар билан турли мевали дарахт кўчатлари экилди.