«Обод ва хавфсиз маҳалла» кўрик – танлови ғолиблари тақдирланди


Нукусда “Обод ва хавфсиз маҳалла” кўрик – танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 18 февралдаги фармони маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий этишда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. 

Ғолибларни аниқлашда маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилмаганлиги, оилаларда соғлом муҳит шакллангани, кўркам ва қулай инфратузилма яратилганлиги, аҳолининг тадбиркорликка жалб қилиниши, фуқаролар бандлигини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳимоя ордерларини қўллаш, профилактик ҳисобда турган, гиёҳванд ва ичкиликка ружу қўйган шахслар, нотинч оилалар билан ишлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Амударё тумани “Қиличбой” овул фуқаролар йиғини биринчи, Қўнғирот тумани “Қумбиз” маҳалла фуқаролар йиғини иккинчи, Тахтакўпир тумани “Тахтакўпир” овул фуқаролар йиғини учинчи ўринларни эгаллаб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, “Энг фидойи маҳалла раиси”, “Энг фаол профилактика инспектори”, “Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича энг маҳоратли ўринбосар” , “Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича энг фаол ўринбосар”, “Маҳалла раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маҳоратли маслаҳатчиси”,  “Маҳалла раисининг ёшлар масалалари бўйича энг жонкуяр маслаҳатчиси”, “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича энг маҳоратли мутахассис”, “Ибратли хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия раиси”, “Профилактика инспекторининг энг фаол ёрдамчиси” каби қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирланди. 

Д.Абибуллаев, 

М.Ҳабибуллаев олган сурат.