Республикамизда пахта етиштиришда ўзининг салмоқли ўрнига эга бўлган Шўманой туманида чигит экиш ишлари бошлаб юборилди.
Шу муносабат билан ўтказилган семинарга тумандаги қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган корхона, ташкилот раҳбарлари ва фермерлар қатнашди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Хўжаметов,Қишлоқ хўжалиги вазири А.Яқубов, туман ҳокими Б.Янгибоевлар сўзга чиқиб, чигит экишнинг самарали усуллари, деҳқон, фермерлар эътибор қаратиши лозим бўлган муҳим вазифалар хусусида тўхталиб ўтишди. Шу куннинг ўзида “Баҳром Илғор” агрокластерининг 3 сотих майдонига яхши ният билан уруғ сепилди.
— Экин майдонларига маҳаллий об-ҳавога мослашган, мўл ҳосил берувчи навларни экиш бўйича деҳқонларимиз билан биргаликда зарур ишларни олиб боряпмиз, — дейди Шўманой тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси О.Сейтниязов.
