Ёш қутқарувчилар беллашди


Нукус шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳарбий бўлимида, ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекис­тон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар мактаблари ўқувчи ёшлари орасида «Ёш қутқарувчи» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Танлов якунида Нукус шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактаби жамоаси биринчи, Нукус туманидаги 5-сонли умумтаълим мактаби жамоаси иккинчи ва Тахтакўпир туманидаги 3-сонли умумтаълим мактаби жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек касб-ҳунар мактабларининг ўқувчи ёшлари орасида Қонликўл тумани касб-ҳунар мактаби биринчи, Хўжайли тумани касб-ҳунар мактаби иккинчи, Қўнғирот тумани касб-ҳунар мактаби учинчи ўринни қўлга киритди.