Ходимлар малакаси оширилмоқда


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан шаҳар ва туман ҳокимликлари бош мутахассислари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.

Бундан кўзланган мақсад, ўрта ва қуйи бўғин бошқарув ходимларининг янгича талаблар асосида мунтазам малакасини ошириб бориш, уларни “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида самарали ишлашга ўргатиш, шунингдек, республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида хабардор қилишдан иборат.

Ўқув машғулотлари амалий ва назарий жиҳатдан 5 та модул асосида олиб борилади. Яъни тингловчилар қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологиялари, таянч ва соҳавий мутахассислик бўйича билимларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиси ахлоқи ва маданияти, умумий саводхонлик йўналишлари бўйича тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлади. Малака ошириш курслари жорий йилнинг 31 майигача давом этади