Республика “Баркамол авлод” болалар мактабида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Йилнинг энг фаол ёш халқ таълими ходими” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Танловда шаҳар ва туман босқичида ғолиб бўлган йигирмага яқин ёш педагог ходимлар қатнашиб, ўз билимларини синовдан ўтказди.
Танлов якунида Қўнғирот тумани халқ таълими бўлимига қарашли 7-сонли умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Зулфия Тўребаева биринчи ўринни эгаллаб мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Иштирокчилар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
