Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли ­бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она ­Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

“Мардлик” ордени билан

Темирханов Айтбай Жаксимович — Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири

 

“Дўстлик” ордени билан

Байжанов Комекбай Калмуратович — Чимбой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Жанибекова Арзибике — Қорақалпоғистон Республикаси юридик техникуми директорининг биринчи ўринбосари

Жуманиязова Шаида Миирмановна — Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси “Хўжайли” чегара божхона пости катта инспектори

 

“Жасорат” медали билан

Каирбаев Данияр Аскарбаевич (марҳум) — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Рзамуратов Уснатдин Зарликович (марҳум) — Бўзатов тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари

 

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Машарипов Улугбек Ауезбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи

Нуримбетова Дилбар Бердибаевна — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармасининг юридик гуруҳи бош юрисконсульти

Омаров Куралбай Жумабаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати батальони бўлинма командири

Халмуратов Полат Пиржанович — Тахтакўпир тумани прокурори

Хожиматов Олимжон Хамиджанович — Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси бошлиғи

Юсупов Камилжан Абдикаримович — Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим катта прокурори

 

“Шуҳрат” медали билан

Аяпов Абатбай Конисбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси

Дауекеев Азамат Караматдинович — Кегейли тумани Давлат хизматлари маркази директори

Кенжаев Усман Парахатович — Беруний тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Косанов Полат Сапарбаевич — Шуманай тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Нурадинов Сагатдин Мухамадинович — Нукус шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – тергов бўлими бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                           Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2021 йил 26 август