Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Туркия элчисини қабул қилди


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов Туркия давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда  ва  мухтор  элчиси Ахмет Башар Шен,  Туркия соғлиқни сақлаш Вазирлиги Саломатлик сиёсатлари Бош Бошқармаси Раиси Ориф Четин ҳамда  Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги раҳбари Али Эҳсон Чағларни қабул қилди.

Қабул маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси меҳмонларни республикамизга ташрифи билан самимий қутлаб, Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништирди ва республикамиз аҳолисига, айниқса болаларга кўрсатаётган тиббий хизматлари учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида меҳмонлар самимий қабул учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига  миннатдорлик билдирдилар.

Маълумот учун эслатиб ўтамиз, Туркия давлатидан келган тиббиёт ходимлари 2-9 ноябрь кунлари республикамизда бўлиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқда ва беморларга, айниқса ёш болаларга пластик ва реконструктив жарроҳлик амалиётини ўтказишмоқда.

Ғ.ОТАЖОНОВ.