Тўрткўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, туман маданият марказида 21-октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллиги муносабати билан “Тил миллатнинг фахридир” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда таъкидланганидек, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Тилнинг софлигини сақлаш, она тилига эътиборли бўлиш, унга ҳурмат кўрсатиш барчамизнинг инсонийлик бурчимиздир. Зеро, юртимизда тил-миллат руҳи, маънавий бойлигимиз, буюк қадрият сифатида қадрланади.
Тадбирда она тилни улуғловчи шеърлар, куй-қўшиқлар мадҳ этилди. Айниқса, “Орзу” туркман миллий ашула ва рақс халқ ансамбли аъзолари томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари, ашула ва рақслар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
