“Обод маҳалла” дастури ижроси таъминланмоқда


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлимининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дас­турларининг ижроси юзасидан жойларда жамоатчилик назоратини таъминлаш” лойиҳаси ғолиб бўлган эди.

Жойларда жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар Хўжайли туманида “Обод маҳалла” дастурининг ижроси билан танишди.

Бугунги кунда тумандаги “Наврўз” ҳамда “Қумбиз” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр таъминоти, жумладан, трансформаторлар ва нимстанциялар ҳолатини яхшилаш, алоқа ва ахборотлаштириш тизимини модернизация қилиш, аҳолига газ ёқилғисини узлуксиз етказиб бериш, ички автомобиль йўллари, пиёдалар йўлаклари, транспорт тўхташ бекатларини реконструкция қилиш, йўл бўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу ишларга 13 миллиард 7 миллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Дастур ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар давом этмоқда.