Олтин куз. Халқимиз бу фаслни “табиатнинг эҳсони” дея таърифлайди. Зеро, йил бошидан қилинган меҳнат самараси айни шу пайтда юзага чиқади. Мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва пахта ҳосили йиғиштириб олинади.
Нукус шаҳридаги 27-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида “Олтин куз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда мактаб жамоаси, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашди. Кузнинг ажойиб табиати, манзаралари ҳамда бозорларимиз ва уйимизни тўлдириб турган ҳосилини ўзида мужассам этган кўргазма иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.
Шунингдек, мактабнинг қобилиятли ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари кечанинг янада қизиқарли ўтишини таъминлади.
В.Утешова,
Нукус шаҳридаги 27-сонли мактабнинг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича
директор ўринбосари.



