Тахиатош туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, “Баркамол авлод” болалар мактабида умумтаълим мактабларининг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ўртасида “Намунали тарғиботчи” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Б.Ерназаров, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими бош мутахассиси П.Жумамуратов, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ж.Нуриллаевлар сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда ёшлар таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор, мазкур танлов ва унинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди.
Танлов якунида 1-ўринни 22-сонли умумтаълим мактабининг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси А.Мамедов, 2-ўринни 20-сонли умумтаълим мактабидан Ж.Бердиева, 3-ўринни 7-сонли умумтаълим мактабидан А.Турдимуратова қўлга киритди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
