Нуронийларнинг республика семинари бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида республикамиздаги барча шаҳар, туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раҳбарлари иштирокида Қонликўл туманида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда бугунги кунда Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш, кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини ошириш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун яратилаётган  шарт-шароитлар хусусида сўз борди.

Тадбир иштирокчилари туманда янгидан қуриб, фойдаланишга топширилган  “Нуронийлар” масканида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, тизимда ўтган 9 ой давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.