Бағрикенглик — азалий қадриятдир


Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан ўтказилган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида турли миллат вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб республикамизда фаолият олиб бораётган миллий марказлар томонидан ташкил этилган кўргазма, жумладан, ҳунармандлар маҳсулотлари намойиши билан танишди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини асраш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хослигини сақлаш, ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 19 майдаги фармони бу борадаги ишларни янада самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбир якунида турли миллат вакиллари ижросидаги концерт дастури намойиш этилди.