Қораўзак ёшлари ғолиб бўлди


Қораўзак туманида 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида жамоавий улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Бўзатов, Кегейли, Нукус туманларидан жами 14 та жамоа иштирок этди.

Мусобақа якунида Қораўзак тумани Ички ишлар бўлими жамоаси биринчи, Қораўзак тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси иккинчи, Қораўзак туманлараро қўриқлаш бўлими жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорларга ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қораўзак тумани ҳокимлиги, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ғолиб жамоа кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.