Ҳарбийлар ёшлар билан учрашди


Амударё туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, айниқса, ҳарбий соҳага қизиқувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги 9202-сонли ҳарбий қисм зобитлари томонидан учрашувлар, давра суҳбатларини ўтказиш анъанага айланган.

“Осойишта ҳаёт, хотиржам ва тинч маҳалла!” шиори остида ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиз Қуролли кучларининг куч-қудрати, замонавий ҳарбий техникалар хусусида сўз юритиб, Миллий Армиямизни янада такомиллаштириш, уни дунёдаги қудратли  армиялар сафига қўшиш бугунги ёшларга боғлиқ эканлигини, бунинг учун замонавий ҳарбий билимларни пухта эгаллаш, хорижий тилларни мукаммал даражада ўрганиш зарурлигини таъкидлади.

Эътиборлиси, туманнинг чегара ҳудудларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар турли хил ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.