НАСОС АГРЕГАТЛАРИ МАВСУМГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА


Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари объектларида куз-қиш мавсумидаги таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Бунда насос агрегатларини вегетация давригача таъмирлаб, соз ҳолатга келтириб қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

— Белгиланган режага кўра бугунги кунгача 34 дона бошқарма балансидаги ва 12 та ички хўжаликлар ҳисобидаги насос агрегатлар  жорий таъмирланди,  — дейди Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг насос қурилмаларини таъмирлаш ва фойдаланишни ташкил этиш бўйича муҳандис-механиги Самат Тургалиев. — Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан 2021-2022 йиллар куз-қишқи мавсуми ва ерларнинг шўрини ювиш даврларида 103 дона агрегатларни жорий таъмирлаш ҳамда ички хўжаликлар ҳисобидаги 46 та насосларни таъмирлаш  белгиланган.

Бошқармамизда узоқ йиллардан буён шу касбда ишлаб келаётган уста-муҳандислар бор. Улар туманлардаги фермер хўжаликлари ҳисобида бўлган ички насос агрегатларини таъмирлашда ўз ёрдамларини бериб келмоқда.

Насос агрегатлари туман ҳудудий бўлимларда жойлашган насос станциялари ва Бошқарма қошида ташкил этилган насос, электродвигатель ва бошқа механик асбоб-ускуналарни таъмирлаш цехи ишчи ходимлари томонидан олиб борилмоқда.

Насос агрегатлари, электродвигателлар ва қувурларини таъмирлашда автокран бош­қарувчилари Инаят Халмуратов, Батир Дженалиев, Азат Нурумбетов, юк автотранс­портлари ҳайдовчилари Турганбай Ешанов, ­Камилжан Ауезбаевлар, таъмирлаш цехи электрогаз пайвандчилари Серик Муратов, Нурлан Пухарбаевлар ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига катта ҳисса қўшмоқдалар.

Ҳозирги кунда бошқарма томонидан 2022 йил давомида экин майдонларини узлуксиз сув билан таъминлаш мақсадида давлат насос агрегатлари электродвигателларини ва электр жиҳозларини жорий ва капитал таъмирлаш бўйича белгиланган ишлар амалга оширилмоқда.

Ғ.Отажонов.