“Келажак лидерлари” форуми бўлиб ўтди


“Ўзбекистон Ёшлар форуми-2021” ҳафталиги доирасида “Келажак лидерлари” форуми ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов сўзга чиқиб, юртимиздаги иқтидорли ва қобилиятли ёшларни давлат фуқаролик фаолиятига қизиқтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантиришда “Келажак лидерлари” клубининг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлаб ўтди.

Келажакда клуб аъзолари ҳамда ёшларнинг ўз билим ва салоҳияти билан юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишига қатъий ишонч билдирди.

Бундан сўнг ўз ташаббус ва ғоялари билан лойиҳалар яратиб, бир қатор танловларда ғолиб бўлган шунингдек, турли соҳаларда юқори натижаларга эришиб келаётган қобилиятли ёшлар сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир давомида ёшлар ўзларининг тайёрлаб келган бизнес ғоялари, стартаплари, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш лойиҳаларини таништирди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати.