Юртимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрия тадбирлари давом этмоқда.
Тахтакўпир тумани “Тахтакўпир” шаҳарча фуқаролар йиғинида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ифторлик дастурхони ёзилиб, унга маҳалладаги рўзадорлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” да рўйхатда турувчи оилалар таклиф этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни Рамазон ойи билан табриклаб, бу қутлуғ ой давомида амалга оширилаётган хайрли ишларга тўхталди.
Ифторлик дастурхони якунида ёши улуғ отахону-онахонлар юртимиз тинчлиги ва халқимиз омонлиги бардавом бўлишини сўраб, дуо қилди.
