Мўйноқ туманида Оролни қутқариш Халқаро фонди ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни Оролни қутқариш Халқаро фонди ташкил этилганининг 30 йиллиги билан табриклади.
Шундан сўнг соҳада узоқ йиллар фидойи меҳнат қилган бир гуруҳ мутахассисларга унвон, кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Тадбирда талаба ёшларнинг «Оролбўйи ҳудудини ривожлантиришда инновацион ечимлар» мавзусида иноовацион ғоялар ва мактаб ўқувчилари орасида ўтказилган «Янги Орол болалар нигоҳида» мавзусидаги расмлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда биринчи ўринни қўлга киритганларга 10 млн. иккинчи ўринга 5 млн. учинчи ўрин эгасига 3 млн. сўм пул мукофотлари топширилди.
Шунингдек, барча иштирокчиларга Оролни қутқариш Халқаро фонди ижроия қўмитаси Нукус филиали томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.



