Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЮРТИМИЗНИНГ ФАОЛ ВА ТАШАББУСКОР ЁШ АВЛОД ВАКИЛЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
Мамбетярова Улбосин Мусатдин қизи — Қўнғирот тумани «Мингжарған» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси
Ниязимбетов Шерзод Кадирбердиевич — Нукус туманидаги «Biogumus» фермер хўжалиги бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2023 йил 29 июнь



