Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
ТАДБИРКОРЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОҲА ВАКИЛЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, республикамизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида ибрат ва намуна кўрсатаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Дўстлик» ордени билан
Бекжанова Амина Каримбаевна — Мўйноқ туманидаги «Muynak Tour»
масъулияти чекланган жамияти директори
«Шуҳрат» медали билан
Примбетов Қаллибек Нурмахамбетович — Нукус туманидаги «Nukus Agro Fish Klaster» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2023 йил 18 август



