Қорақалпоқ давлат университетида жами 2440 ўринга мўлжалланган 8 та ётоқхона мавжуд бўлиб, уларнинг барчасида талабаларнинг яшаши, ўз устида мустақил ишлаши учун барча шароитлар яратилган.
Жорий йилда университетнинг 5-8-сонли талабалар турар жойларида 3200 литрли қуёш сув иситиш гелиоколлектор қурилмалари ўрнатилди. Шунингдек, 8 та талабалар турар жойида қуввати 320 квт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.
Бундан ташқари, талабаларни турар жой билан таъминлаш мақсадида университет биноларига ёндош маҳаллаларда 800 тадан ошиқ ижара ҳуқуқи асосидаги хонадонлар рўйхати шакллантирилди.
