Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Кўпчилик янгиликларни телевизор ёки газета орқали эмас, балки «Telegram», «Instagram», «Facebook» каби платформалар орқали қабул қилади. Шу боис ахборот қисқа вақт ичида кенг аудиторияга етиб бормоқда.
Ижтимоий тармоқларнинг энг катта афзаллиги — ахборотнинг тезкорлиги ва қамрови кенглиги. Фойдаланувчилар янгиликларни бир зумда кузатиб бориш имкониятига эга. Фавқулодда ҳолатларда, масалан табиий офатлар ёки йўл-транспорт ҳодисаларида, ижтимоий тармоқлар муҳим аҳамиятга эга бўлади, чунки улар орқали аҳоли ўз вақтида тўғри ҳаракат қила олади.
Ижтимоий тармоқлар жамият ҳаётида ҳам муҳим ўрин тутади. Кўплаб жамоат ташкилотлари, маҳаллий фаоллар ва ёшлар турли ижтимоий лойиҳаларни айнан шу платформалар орқали тарғиб қилади. Масалан, Қорақалпоғистонда илк бор ишга туширилган киножурнал орқали болалар шахсий гигиенага риоя қилиш, эрталабки бадантарбия ва кундалик соғлом одатларни шакллантиришни ўрганмоқда.
Бироқ ижтимоий тармоқларнинг салбий томонлари ҳам мавжуд. Сохта ва текширилмаган ахборот тез тарқалиши нотўғри тушунчалар шаклланишига ва ижтимоий муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, виртуал олам замонавий дунёнинг ажралмас қисми бўлиб, назоратсиз фойдаланиш руҳий ва жисмоний саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, виртуал оламдан фойда олиш учун уни ақл билан ва ўлчовли фойдаланиш зарур.
Гўзал ЖИЕНБАЕВА,
Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич магистранти.



