Президентимизнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, «Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоя асосида ҳудудларда кенг кўламли хайрия ва ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан, Шуманай туманида ҳам аҳолининг ёрдамга муҳтож вакиллари учун ифторлик дастурхони ёзилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш.Отемисов, Шуманай тумани ҳокими А.Аметов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши раиси У.Жалменов ва туман бош имом-хатиби Б.Амедов иштирок этди. Улар муқаддас Рамазон ойи муносабати билан барчани самимий табриклаб, ушбу тадбирлар халқимиз ўртасида меҳр-оқибат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, жисмоний имконияти чекланган ва ёрдамга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, тадбирда Рамазон ойининг фазилатлари, саховат ва шукроналикнинг инсон ҳаётидаги ўрни эътироф этилиб, дуога очилган қўллар, нуронийларнинг эзгу тилаклари ва пок ниятлари билан ифторлик дастурхонига ўзгача файз бағишлади. Албатта, бундай хайрли тадбирлар жамиятимизда инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик қадриятларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.



