Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг талаба ёшлари иштирокида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган чет эл инвесторларидан бири «КОПИА» марказининг Қишлоқ Хўжалиги Тараққиёти маъмурияти ташаббуси билан илмий-амалий конференция ўтказилди.
Конференцияда Жанубий Кореадан ташриф буюрган Же Хе Шин (Жанубий Кореа қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тараққиёти бошқармасининг Чорвачилик илмий тадқиқот институтидан Копиа марказига жалб этилган чорва мутахассиси) «КОПИА» марказининг асосий мақсади тўғрисида, хусусан қишлоқ хўжалигининг чорвачилик соҳасидаги фаолияти ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
Тадбирда таъкидланганидек, ҳозирда Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикасида ҳам «КОПИА» маркази чорва молларини Жанубий Кореа технологияси яъни махсус рацион асосида боқиб келмоқда. Бу роционни қўллашдан асосий мақсад жаҳон бозорида энг қиммат гўштлардан ҳисобланган мармар гўштни етиштиришдир.
Мутахассислар фикрича мармар гўштда ёғ ва гўшт аралашиб, яъни бир қават ёғ, бир қават гўшт бўлиб маҳаллий гўштлардан кескин фарқ қилади ва истеъмол қилганимизда ҳам жуда енгил ҳазим бўлади.
Ушбу лойиҳа асосида олиб борилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад Ўзбекистонни гўшт импорт қиладиган давлатдан экспорт қиладиган давлатга айлантиришга ҳисса қўшиш ҳисобланади.
Учрашув дўстона ва кўтаринки руҳда якунланди. Анжуман талабалар учун анча фойдали фикрлар, таклифларга бой бўди. Талабаларда «КОПИА» маркази катта қизиқиш уйғотиб, улар ушбу марказ билан янада яқинроқ аълоқалар ўрнатиш истагини билдиришди.
Жасур Шамуратов,
НДПИ Жисмоний маданият факультети талабаси.



