Республика сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик”, “Эл юрт ҳурмати” орденларининг соҳиби, устоз мураббий Ниетбой Байлепесовнинг 60 йиллигига бағишланган механик эшкак эшиш бўйича очиқ турнир ўтказилди.
Уч кун давом этган турнирда 60 нафар спортчи фахрли ўринларни қўлга киритиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Президентимизнинг спортга бўлган эътибори туфайли Ўзбекистонимиз бутун дунёга танилиб бормоқда, — дейди Республика сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ёш ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиси Ш.Ярашбаев.
