«Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси


Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда сенатор Б.Матмуратов ва бош­қа мутахассислар сўзга чиқиб, коррупция давлат ривожи ва тараққиётига тўсиқ бўладиган энг хавфли иллат эканлигини таъкидлашди.

Талаба – ёшларга Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари, шунингдек, порахўрлик бўйича қонунчиликда белгиланган жавобгарлик юзасидан маълумотлар берилди.