Элликқалъа туманида семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Агросаноат комплекси устидан назорат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бошқармалари раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, техник шароитни ва агротехника ишларини назорат қилиш бўлими инспекторлари иштирок этди.
Семинарда инспекциянинг бош инспектори А.Эргашев сўзга чиқиб, “Замонавий электрон база”ни яратиш техник паспорт, гувоҳнома ва тракторчи-машинист гувоҳномаси замонавий пластик турдаги ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ масалаларга тўхталди. Шунингдек, янги шаклдаги техник паспорт ва гувоҳнома Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи марта Ўзбекистонда шаклланаётганлиги таъкидланди.
