Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 85-моддаси 6-бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарор қилади:
Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, чуқур билимли ва замонавий касб-ҳунарга эга малакали кадрлар тайёрлаш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан мукофотлансин:
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби”
Кдирниязов Мухаммед-Шарип — Қорақалпоқ давлат университети “Археология” кафедраси профессори
Абдуллаева Яхшибека Атамуратовна — Нукус давлат педагогика институти ижтимоий фанлар кафедраси мудири
“Қорақалпоғистон Республикаси
халқ ўқитувчиси”
Хўжамуратова Санобар Исмаиловна — Амударё тумани 40-сонли мактаб директори
Цой Наталья Геннадиевна — Нукус шаҳри 32-сонли мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими
ходими”
Ниязимбетова Кулшат Кошкарбаевна — Мўйноқ тумани 17-сонли умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси
Юсупов Маматжон Джумабаевич — Тўрткўл тумани 18-сонли мактабнинг математика фани ўқитувчиси
Хайитбаева Мериям — Нукус шаҳри 1-сонли мактабгача таълим муассасаси методисти
Дошетова Лариса Атабаевна — Кегайли тумани 7-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар
мураббийси”
Сейтназарова Инжайим Ержановна — Қорақалпоқ давлат университети “Қорақалпоқ тил билими” кафедраси доценти
Асанова Айша Матякубовна — Тўрткўл индустриал педагогика касб-ҳунар коллежи инглиз тили фани ўқитувчиси
Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов
Нукус шаҳри, 28 сентябрь 2018 йил



