АЁЛЛАРГА ЭҲТИРОМ — ЮКСАК ҚАДРИЯТ


Аёл зоти азалдан меҳр-оқибат, сабр-тоқат ва нафосат тимсоли сифатида қадрланиб келган. Жамиятда аёлларга бўлган эҳтиром ва ­эътибор эса маънавий баркамолликнинг муҳим мезонларидан бири ҳисобланади. Шу маънода, ҳар йили 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланиб, аёлларнинг оила ва жамият ­ҳаётидаги ўрни алоҳида эътироф этилади.

Мазкур сана муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши томонидан хотин-қизларга бағишланган  байрам тадбири ўтказилди. Унда турли соҳа вакиллари, фаол ва ташаббус­кор хотин-қизлар ҳамда касаба уюшма фахрийлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекис­тон касаба уюшмалари Федерация­си Қорақалпоғистон кенгаши раиси Улуғбек Жалменов, шунингдек Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Саидмурод Тўхтаев, аппаратнинг меҳнат ҳуқуқ инспектори Жамшид Қадировлар мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Таъкидланганидек, аёл қадрланган жамиятда меҳр-оқибат, барака ва тараққиёт барқарор бўлади.

Тадбир давомида меҳнати ва ташаббускорлиги билан намуна бўлаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари Федерация томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

– Қарийб 30 йилдан зиёд Нукус транспорт техникумида ўқитувчи сифатида фаолият юритаман. Аёлни ­қадрлаш – бу, аввало, онага ва оилага бўлган эҳтиром, – деди техникумнинг  бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси Анжим Жусупова.

Бўзатов туманидан ташриф буюрган Урумхон Тажимуратова ҳам тақдирланганини мамнуният билан тилга олиб, аёлларга бўлган ҳурмат ва эътибор доимо юксак қадрият сифатида ­эъзозланиб келаётганини таъкидлади. Чимбойлик ўқитувчи Сарвиназ Давекеева эса бундай тадбирлар аёл-қизлар қалбида қувонч уйғотиб, уларни янги ютуқлар сари руҳлантиришини қайд этди.

Фотима АБДУРАИМОВА.