Хотин-қизлар учун маҳорат дарслари


 O’zLiDeP  Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан  Шўманой тумани “Шўманой-Шаменай” МЧЖ да хотин-қизлар учун мастер класс ташкил қилинди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, туман кенгаши депутатлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари ва  ОАВ вакиллари иштирок этди.  

Учрашувда сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан хотин-қизларга қаратилаётган эътибор,  ҳозиргидек синовли даврда айниқса кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар” га  киритилган аҳоли билан  мунтазам  иш олиб бориш, уларни “Темир ­дафтар”дан чиқариш ва ўзини-ўзи банд қилиш борасида  амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтишди. 

Уйда ўтирган ишсиз қизларга тадбиркор Шаҳрибану Юсупбаева маҳорат дарсини ўтди.

Мастер класс давомида “Темир дафтар”га киритилган 2 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.