O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Шўманой тумани “Шўманой-Шаменай” МЧЖ да хотин-қизлар учун мастер класс ташкил қилинди.
Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, туман кенгаши депутатлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Учрашувда сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, ҳозиргидек синовли даврда айниқса кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар” га киритилган аҳоли билан мунтазам иш олиб бориш, уларни “Темир дафтар”дан чиқариш ва ўзини-ўзи банд қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтишди.
Уйда ўтирган ишсиз қизларга тадбиркор Шаҳрибану Юсупбаева маҳорат дарсини ўтди.
Мастер класс давомида “Темир дафтар”га киритилган 2 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.
